Жаҳон банки ижрочи директорлар кенгаши 14 июнь куни 2016-2020 йилларга Ўзбекистон билан янги Ҳамкорлик концепциясини тасдиқлади. 

Янги стратегик дастур 2030 йилга бориб ўрта даромадли мамлакатлар гуруҳининг юқори сегментидаги мамлакат мавқеига эришиш миллий мақсадини қўллаб-қувватлайди. Ушбу мақсадга иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва инфратузилмани такомиллаштириш йўли билан эришилади. 

Мана бир неча йилдирки, Жаҳон Банки гуруҳи Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорликда фаолият юритиб, иқтисодий ва молиявий бошқарувни яхшилаш бўйича тавсиялар беради. Охирги ўн йил ичида Ўзбекистоннинг иқтисодиёти барқарор ривожланди, шунингдек аҳолининг кам таъминланган қатламлари ҳаётини яхшилаш йўлида салмоқли ютуқларга эришилди. Ҳозирги пайтда ташқи иқтисодий муҳитнинг бироз заифлашганини ҳисобга олиб, Ўзбекистон иқтисодий ўсишнинг янги омилларини излашига тўғри келади, шу боис сифатли ишчи ўринларининг яратилиши мамлакатимиз олдида турган энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. 

"Тезкорлик билан ўсиб келаётган ишчи кучни ҳисобга олиб, ривожлантиришнинг асосий вазифаси янги самарали ва барқарор иш ўринларини ташкил этиш ҳисобланади, бунинг учун етакчи куч хусусий сектор бўлган бозор иқтисодиётига ўтишни тезкорлик билан йўлга қўйиш зарур.  Ўзбекистоннинг даромадлари барқарор ўсишини қўллаб-қувватлаш учун хусусий секторни ривожлантириш, қишлоқ хўжалигини модернизациялаштириш ва либерализациялаштириш, аҳолига кўрсатилувчи давлат хизматлари сифатини ошириш лозим", - деди Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Жунгхун Чо.