Бутун дунё бўйлаб вақтини мобил интернетда ўтказувчилар сони 2016 йилда 27,7 фоизга кўпаяди. Мобил медиаистеъмоли ҳам 1,4 фоиздан кўпроққа ўсади. Zenith’s Media Consumption Forecast'да шундай прогнозлар келтирилди. 

Бошқа платформалардаги медиаистеъмоли 3,4 фоизга пасайиши қайд этилган. 2015 йилда мобил қурилмалар десктоплардан ўзиб кетди ва интернетга киришнинг асосий манбаига айланди. Zenith аналитиклари 2016 йилда одамлар мобил интернетга кунига ўртача 86 дақиқа сарфлайдилар, деб ҳисоблашади. Таққослаш учун - десктопларда бу рақам атиги 36 дақиқани ташкил қилади. Шу тариқа, интернетдаги ахборот истеъмолининг 71 фоизи мобил қурилмалар орқали қабул қилинади. 

Zenith маълумотларига кўра, 2016 йилда барча анъанавий тижорат медиалари улар билан ўтказиладиган вақтдан ютқазишади:
кинотеатрлар - 0,5 фоиз;
ташқи реклама - 0,8 фоиз;
телевидение - 1,5 фоиз;
радио - 2,4 фоиз;
газеталар - 5,6 фоиз;
журналлар - 6,7 фоиз.

2017 йил учун Zenith медиаистеъмоли ўсиши секинлашишини тахмин қилмоқда - атиги +1,2 фоиз.

2018 йилда эса ўсиш 0,4 фоизга янада пасаяди. Бу мобил қурилмалардан фойдаланувчилар сонининг юқори темпда ўсишдан тўхташи билан боғлиқдир. 

Кўрсаткичларнинг камайишига қарамай, телевидение медиаистеъмолининг асосий манбаи бўлиб қолмоқда - 2015 йилда одамлар бир кунда 117 дақиқани телевизор экрани қаршисида ўтказишган. 

Интернет - кунига 110 дақиқа билан иккинчи ўринда.

2018 йилга бориб интернет бутун медиаистеъмолнинг 31 фоизини эгаллайди.