Бугун, 16 июнда COSCOM МЧЖ ХК Ўзбекистонда Ucell белгиси остидаги фаолиятининг 8-йиллиги нишонламоқда. 

Ушбу компания 1996 йилнинг апрель ойида ташкил топган бўлиб, нафақат Ўзбекистонда, балки бутун Ўрта Осиё бозорида GSM 900/1800 технологияси орқали симсиз алоқа тизимини илк жорий қилишга муваффақ бўлди. 

COSCOM 2007 йилдан бошлаб халқаро бизнеснинг бир қисмига айланиб, ТМ Ucell номи остида ишлай бошлади ва ўз салоҳиятини янада ошириб, инфратузилмасига ҳам, ходимларини касбий ривожлантиришга ҳам жиддий инвестицияларни киритишга ўтди. 2008 йилдан бошлаб компания радио-коммутация ускуналарини чуқур модернизациялаш, ва нафақат марказий, балки олис, етиб бориш мушкул ва тоғли ҳудудларни ҳам қамраб олишга ва шу орқали тизимни янада кенгайтиришга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишга киришди. Шунда телекоммуникациялар инфратузилмасига жиддий хорижий маблағлар киритила бошланди ва уларнинг ҳажми қарийб 1 млрд. 200 млн. АҚШ долларига етди. Агар 2007 йилгача компания тасарруфида 500 га яқин база станциялари фаолият юритган бўлса, бугунги кунга келиб уларнинг сони 4000 дан анча ортиб кетди! 

Натижада Ucellнинг муваффақиятли бренди миллионлаб фуқароларнинг қалбини забт этди ва Компания бу йўлда энг муҳим қадам қўйди – уяли алоқани зийнат буюмидан Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси баҳраманд бўла оладиган алоқа воситасига айлантирди. Бугунги кунда Ucell нинг уяли алоқаси ва мобил Интернет хизматларидан қарийб 9 миллион нафар мижозлар самарали фойдаланиб, шу туфайли уларнинг ҳаёти янада қулай, хавфсиз, завқли ва муваффақиятли бўлди: 

  • Ucell нинг 2G тармоғидан Ўзбекистон аҳолисининг 95 фоиздан ортиғи баҳраманд бўла олади;
  • Ucell нинг 3G тармоғидан Ўзбекистон аҳолисининг 46 фоиздан ортиғи фойдалана олади;
  • 4G/LTE нинг энг кенг тарқалган тармоғи Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида;
  • Ucell нинг мобил Интернетидан 3 млн. дан ортиқ мижозлар фойдаланади;
  • Компания 100 дан ортиқ турли хизматларни тақдим этиб, ҳар қандай мижоз учун маъқул келадиган 18 турдаги тариф режаларига эга (копоратив режалардан ташқари!);

Минтақалар узоқ-яқинлигига қарамасдан, ҳар бир инсон фойдаланиш имконига эга бўлган Интернет тармоғи ва сифатли сервис хизматлари билан бир қаторда, Ucell мижозларга хизмат кўрсатувчи тижорат офисларини янгилаш (мамлакат бўйлаб 23 тага етди!) ҳамда йўловчилар транспорти тизими, хизмат кўрсатиш ва бизнес тузилмалар фаолияти соҳасида кундалик ҳаётни соддалаштирувчи M2M (machine-to-machine) ечимларга ҳам инвестицияларни киритмоқда.   

Ucell нинг ўзига хос жиҳати кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг шериги ва ёрдамчиси бўлишга интилиши билан ифодаланади. Компаниянинг 60 000 дан ортиқ корпоратив мижозлари, унинг «Алоҳида баланс», «4G офиси» ва «Интернет барча учун» эксклюзив хизматларидан фойдаланиб, ўз бизнесларини кенгайтиришга эришмоқдалар. 

Бундан ташқари, Ucell мунтазам равишда абонентлар имкониятларини янада кенгайтириш, доимо алоқада бўлиш ва кундан-кунга турмушни яхшилашга хизмат қиладиган янги инновацион хизматларни амалиётга татбиқ қилмоқда. «Сарҳадсиз мулоқотлар» (икки мамлакат рақамлари 

остидаги бир SIM-карта), «Мобил анонс», «Рақамни банд қилиш», «Рақамни сақлаб қолиш» каби ва қатор бошқа фойдали хизматлари мижозларнинг ҳақиқий кўмакчиларига айланмоқда. Тез фурсатларда эса компаниянинг ташкил топган кунига бағишлаб, кўп йиллар давомида Ucell га содиқ қолиб, унинг абонентлари бўлиб келаётган мижозлар учун «Биз Сизларни қадрлаймиз!» ноёб холислик дастури ишга солинади. 

«Ucell 8 йил давомида кўп ишларни амалга оширишга эришди. Бугунги кунда компания кенг ривожланган инфратузилмага эга бўлиб, шериклари ва мижозларининг ишончини қозонди”, – деб таъкидлайди Ucell Компаниясининг Бош Директори Тону Грюнберг. – “Барча мижозларимиз, шерикларимиз ва ходимларимизга бундай ишонч ва биргаликда эришган муваффақиятларимиз учун чин кўнглимдан миннатдорлик изҳор этаман! Ўзларининг уяли алоқа оператори сифатида Ucell ни танлаётганлар бу соҳа мамлакатда янада ривожланишига ўз ҳиссаларини қўшаётганлари, ва биз билан бирга одамлар ҳаётини бундан-да яхшилашни истаётганлари учун бағри кенг инсонлар эканларини албатта билишлари лозим».

Компания ижтимоий лойиҳалар, миллий анъаналарни бажонудил қўллаб-қувватлайди ва Ўзбекистон аҳолиси учун муҳим бўлган қадриятларни илгари суради. Ucell кўп ҳолатларда мамлакатнинг ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларини амалга оширишга шерик сифатида ўз ҳиссасини қўшмоқда. Жумладан, жорий йилнинг март ойида республиканинг 10 минтақаларида миллий Наврўз байрами кенг нишонланди. Май ойида “Ucell Quvonch Makoni» 12-чи болалар майдончасини барпо этиш ишлари якунланди, июнь ойининг бошида эса «Соғлом она ва бола йили»га бағишлаб «Аёллар овози. Замонавий жамиятда етакчилик» деб номланган янги ташаббусни руёбга чиқаришга киришилди.  

Компания барчага билдирган ишончлари учун ташаккур айтади ва ўз мижозларининг ҳаётини янада ёрқин ва завқли қилиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини давом эттиради!

Реклама ҳуқуқи асосида