АҚШ Федерал заҳира тизими таянч фоиз ставкасини аввалга кўрсаткич – 0,25-0,5 фоиз атрофида сақлаб қолди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда. 
Россия иқтисодий ривожланиш вазири Алексей Улюкаев аввалроқ АҚШ Федерал заҳира тизими бўлажак иккита йиғиндан бирида таянч ставкасини кўтариши мумкинлигини маълум қилганди. 

Апрель ойида ҳам АҚШ ФЗТ таянч фоиз ставкасини йиллик 0,25-0,5 фоиз кўринишида сақлаб қолганди.