АҚШнинг Вашингтон штати, Пирс округида жойлашган қўлда даволашга ихтисослашган шифохонада бемор ўқотар қуролдан шифокорни отиб ташлади ва шундан сўнг ўз жонига қасд қилди. Бу пайтда шифохонада бир неча нафар бемор ҳам бор эди. Улар жабрланмаган. Бу ҳақда округ полиция бошқармаси маълум қилган.

“Айни дамда бизларда воқеа нима юзасидан содир этилгани ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд эмас”, - дея таъкидлади Пирс ҳуқуқ-тартибот органи вакили Эдвард Тройер.

Полициянинг ҳозиргача аниқлаштирган маълумотига кўра, қотил мана шу – “Маккенна” шифохонасининг бемори бўлиб, унинг ёши 35 да бўлган. Ўлдирилган шахс эса, 46 ёшли эркак бўлиб, уйланган, икки нафар фарзанднинг отаси ҳисобланган. У мана шу шифохонада 11 йил мобайнида жарроҳлик соҳасида ишлаб келган.