Қидирув-қутқарув операцияси иштирокчилари АҚШдаги Walt Disney World курорт меҳмонхонаси яқинида тимсоҳ тортиб кетган боланинг жасадини топишди, деб хабар беради CNN телеканали. 

Аввал хабар берганимиздек, 14 июнь куни Американинг Флорида штати Орландо шаҳрида даҳшатли воқеа содир бўлди. Диснейленд боғида жойлашган Grand Floridian Resort & Spa меҳмонхонаси яқинида тимсоҳ ёш болани сувга тортиб кетган. 

Тимсоҳнинг ҳужумига боланинг ота-онаси гувоҳ бўлган. Ота фарзандини қутқаришга уринган, бироқ бунинг уддасидан чиқа олмаган. У боланинг отаси сезиларли бўлмаган жароҳатлар олган.