Бирлашган Араб Амирликлари қуролли кучлари Яман ҳукуматини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган араб коалициясида бошқа қатнашмайди. Мамлакат ташқи ишлар вазири Анвар Гаргаш шундай баёнот берган. 

"Бизнинг қарашимиз аниқ: аскарларимиз учун уруш тугади. Айни вақтда биз Ямандаги сиёсий вазиятни кузатиб, озод этилган ҳудудлардаги яманликларга ёрдам бераяпмиз", - деган Гаргаш. 

Унинг сўзларига кўра, коалиция иштирокчилари ўз олдиларига қўйган вазифани уддалашган. Улар жангирилардан Аден ва Мариб провинциялари каби кўплаб маъмурий ҳудудлар, шунингдек, Хазрамавт маъмурий маркази Ал-Мукаллу шаҳрини жангарилардан озод этишган. 

Ямандаги сиёсий инқироз 2014 йил августидан бери давом этиб келади, 2015 йил мартида араб коалициясини ташкил этган мамлакатлар қуролли кучларининг кириши билан у фаол босқичга чиқди. Ар-Риёд етакчилигидаги коалиция мамлакат ҳукумати ва президенти Абд Раббо Мансур Ҳодийни исёнчи шиа-хусийлари билан жангида қўллаб-қувватлашди.