Боливия ўз-ўзини озиқ-овқат билан таъминлай олади. Шу боис у америкалик миллиардер ва Microsoft компанияси асосчиси Билл Гейтс фонди томонидан мамлакатни озиқ-овқат билан таъминлаш маъносида тақдим этилган товуқларни олмайди. Бу ҳақда 15 июнь куни Боливия ер ва қишлоқ хўжалиги тараққиёти вазири Сесар Кокарико маълум қилган.

“Менимча, бу Боливия ҳаракатларини яхши билмайдиган магнат томонидан қилинган ҳурмастсизликдир. У боливияликларда етарли миқдорда товуқ борлиги ва мамлакат унинг ҳадясига муҳтож эмаслигини яхши билиши керак эди”, - деб унинг сўзларидан иқтибос келтирди La Razon. Кокариконинг фикрича, Гейтс Боливия ҳақида гапиришдан тўхташи ва унинг халқидан узр сўраши керак.

Аввалроқ Гейтс қашшоқлик даражасидаги 20 та мамлакатга, жумладан, Боливияга ҳам 100 минг товуқ етказиши ҳақида хабар берилган эди. Боливия паррандачилик ассоциацияси маълумотига кўра, республикада ҳар йили 197 млн товуқ етиштирилади, уларнинг аксарияти экспортга чиқарилади.