Рио-де-Жанейрода 2016 йилда ўтадиган Олимпия ўйинларида қатнашувчилар истиқомат қилувчи қишлоқ очилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Қишлоққа 18 минг нафардан зиёд олимпиадачи ва паролимпиадачи, расмий шахс ва валантёрлар кетади. Мажмуада 31 та бино бўлиб, уларда 3600 турар-жой мавжуд. Хоналарда мусиқий чолғулар ва видеоўйинлар бор. Қишлоқ ҳудудида спортчиларга косметолог ва психологлар хизмат кўрсатади. Шунингдек, бу ерда диний марказлар, сузиш бассейнлари ва теннис кортлари мавжуд.

“Спортчилар Ўйинларга тайёргарлик кўришлари билан бирга, бу ерда учрашувлар муҳокамаси, ғалабаларни нишонлаш билан шуғулланишлари, бирга тушлик қилишлари мумкин бўлади”, - деди Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах.