Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лев Евро-2016 гуруҳ босқичининг Польшага қарши 2-тури учрашуви олдидан ўтказилган матбуот-анжуманида жамоатчилик олдида Украинага қарши учрашувдаги номақбул хатти-ҳаракатлари учун узр сўради. Эслатиб ўтамиз, Левнинг учрашувдаги "қилиғи" интернет аҳлини жунбушга келтирган.

Лев ўйин вақтида миллионлаб томошабинлар кўз ўнгида бефаросатларча номақбул жойларини қашлаб, сўнгра ўша қўлини ҳидлаб ўтирган. 

"Матбуотда менинг Украинага қарши учрашувдаги хатти-ҳаракатим туфайли қандай шов-шув кўтарилганини биламан ва қилиғим учун фақатгина кечирим сўрашим мумкин. Одамлар мени шунчалик синчковлик билан кузатишларини ҳеч ҳам ўйламагандим. Ўйинга бутун вужудим билан кириб кетганим сабабли бунга аҳамият бермапман. Келгусида бундай хатоларга йўл қўймасликка ҳаракат қиламан", деб айтган Лев.