Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 турнирининг 3-саралаш босқичи арафасида Ироқ терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бу ҳақда ФИФА расмий сайтининг Ўзбекистон футбол федерациясига ажратилган саҳифасида кўрсатилган.

ФИФА сайтида келтирилган маълумотларга кўра, учрашув шу йилнинг 24 июль кунида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Ўзбекистон футбол федерацияси расмий сайтида ушбу ўйин ҳақида ҳозирча ҳеч қандай хабар берилмади.

Шунингдек, ФИФА маълумотида Ўзбекистон 24 август куни Яманга қарши, 10 ноябрь куни эса Иорданияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши кўрсатилган.