Франциядги энг кекса "Фессенхайм" атом электр станциясининг атом реактори буғ генераторининг ишдан чиқиши сабабли тўхтатилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Маълум қилинишича, 900 мегаваттли реактор 13 июнда буғ генератори тизимини текшириш учун тўхтатилган.

Япониядаги "Фукусима-1" АЭСининг тенгдоши бўлган "Фессенхайм" АЭСининг ёпилиши Франция президенти Франсуа Олланднинг сайловолди ваъдаларидан бири бўлган. Олланд 2016 йилда АЭС иши тўхтатиши кераклигини айтган, бироқ кейинроқ янги "Фламанвилль" АЭСининг очилиши 2018 йилга кўчирилгани сабабли унинг ёпилиши бошқа санага кўчирилганди.