Хитой тергов органлари КХДР билан чегарадош ҳудуддаги Даньдун шаҳрида бир неча ўн кишини қўлга олди. Улар Шимолий Кореяга ҳарбий материалларни контрбанда йўли билан ўтказганликда айбланмоқда, деб хабар қиляпти Киодо агентлиги.

Маълумотларга кўра, қўлга олинганлар КХДР ҳарбий саноат мажмуасини бошқарувчи Иккинчи иқтисодий қўмита билан фаол ҳамкорлик қилишган. 

Терговчиларнинг фикрича, гумондорлар КХДРга қурол-яроғлар ишлаб чиқариш учун зарур бўлган электрон қисмлар, қимматбаҳо металлар ҳамда бошқа материалларни яширинча етказиб беришган. 

Таъкидланишича, ушбу қўлга олишлар, БМТ ХК томонидан КХДРга жорий этилган санкцияларнинг амалдаги ижросидир. 

Расмий Пхеньян ядро синовлари ўтказиб, янги баллистик ракеталарини учиргач, халқаро ҳамжамият унга нисбатан жазо чораларини кучайтирган эди.