Канада парламенти вакиллари палатаси миллий мадҳиянинг инглизча талқини матнини ўзгартириш бўйича овоз берди. Унга кўра, матн жинсий нейтрал мазмунга эга бўлади. 

Қуйи палата депутатлари қарорига кўра, «True patriot love in all thy sons command» (ватанпарварнинг ҳақиқий муҳаббати— барча ўғилларинг юрагида)нинг сўнгги жумласи «...in all of us command» (...барчамизнинг юрагимизда)га ўзгартирилади.

Мазкур ташаббус ҳукмрон Либерал партия аъзоси Морил Беланжга тегишли бўлиб, у марказий асаб тизимининг бедаво хасталиги билан касаллангани боис, мадҳиянинг якуний матни тасдиқлангунча яшай олмаслиги ҳам мумкин, деб хабар қилади ББС. Лойиҳани Сенат ҳам тасдиқлаши талаб этилади. 

1908 йилда ёзилган «O Canada» мадҳияси мамлакатнинг икки расмий мадҳиясидан биридир. Яна бир мадҳия француз тилидадир. «O Canada» расман 1980 йил 1 июлидан мадҳия ҳисобланади.