Британияда карам куякапалагининг ўнлаб миллионлаб капалаклари оддий карам ва гулкарам ҳосилига ҳужум қилмоқда, бу эса ҳосилнинг нобуд бўлиши билан хавф солмоқда.

Ҳашаротлар Бирлашган Қироликка Европанинг қитъа қисмидан учиб келган. Таъкидланишича, охирги ҳафтада капалаклар сони ўртача йиллик кўрсаткичдан 100 баробар кўпроқни ташкил қилган.

Айни вақтда олимлар оммавий зараркунандага қарши курашишнинг самарали чораларини изламоқдалар.