Шимолий кореялик Ким бир неча марта омадсиз уринишлардан сўнг, Россиядан бошпана олишга муваффақ бўлди, дейилади «Мемориал» жамғармаси хабарида. 

Маълум бўлишича, Ким дастлаб ватани КХДРдан Хитойга ўтган ва бу ерда 10 йилдан кўпроқ вақт мобайнида ноқонуний муҳожир бўлиб яшаган. Сўнгра эски хариталар ёрдамида Россиянинг қочқинлар лагерига ўтишга уринган, аммо Қозоғистонда бўлиб қолган. У бу ердан ватани Шимолий Кореяга қайтариб юборилган. 

Бирмунча вақтдан сўнг, яна бир бор Шимолий Кореяни тарк этган Ким бу сафар хавфсиз жойга келишга эришган. 

Ким Россия муҳожирлик хизматига у ва оила аъзолари ватанларига қайтса, тақдирлари аянчли бўлишини исботлай олгач, вақтинча бошпана бериш гувоҳномасига эга бўлди.