15 июнь куни Қирғизистон Республикаси президенти Алмазбек Атамбаев мамлакат қуролли кучлари қўмондонлигида ўзгаришларни амалга оширди. 
Ҳужжатга кўра, Қирғиз Республикаси Миллий гвардиясининг янги қўмондони сифатида Мирбек Касимкулов тайинланган.

У шу йилнинг май ойида ўз вазифасидан озод этилган Мелис Сатибалдиев ўрнини эгаллаган.