“Одноклассники” ижтимоий тармоғи OK Live деб номланган, реал вақтда трансляция қилиш имконини берадиган алоҳида хизматни ишга туширди. Уни Google Play ва AppStore’дан юклаб олиш мумкин. Ушбу хизмат Қозоғистон, Арманистон ва Молдовада ишга тушган. Кейинчалик ОКдан кўп фойдаланиладиган Россия ва бошқа ҳудудларда ҳам иш бошлайди. 

Фойдаланувчи OK Live хизмати ёрдамида ижтимоий тармоқдаги шахсий профиллар ва гуруҳларга мобиль телефон орқали трансляция қилиш имконига эга бўлади. Хизмат шахсий видеоплатформа базасида ишга туширилган. Шу боис уни исталган қурилмада: порталнинг веб ва мобиль версиясидан, “Одноклассники”нинг алоҳида иловаси ва Smart TV да ишлатиш мумкин.

Жонли эфир вақтида томошабинлар хабар жўнатишлари ва OK Live иловасига ҳамда ижтимоий тармоқнинг ўзига «Класс!» белгилашлари мумкин.

« ОК Live мобиль иловаси “Одноклассники”видеоплатформасидаги мантиқий ривожланишдир. У ижтимоий тармоқ билан узвий боғланган бўлиб, фойдаланувчига исталган вақт, исталган жойдан онлайн трансляция қилиш имконини беради», — деди ижтимоий тармоқнинг «Видео» лойиҳаси бошлиғи Марина Краснова.

OK Live хизматининг ёпиқ синови 2016 йилнинг апрель ойида, оммавий тақдимоти эса 2016 йилнинг май ойида бўлиб ўтган эди.