9 июнда Литванинг Мариямполе шаҳрида полициячилар Volvo XC90 машинасини текшириш учун тўхтатмоқчи бўлдилар. Бироқ ҳайдовчи тўхташ ҳақидаги илтимосга бўйсунмаган, натижада полиция машинани тақиб қилишга тушган. Ҳайдовчи тақибдан қочиш учун тутун қўллаган ва полиция автомобили шинаси ёриш мақсадида махсус учли тирноқлар ташлаган. Полициячилар "пойгачини" тўхтатиш учун таранга борган. Бу ҳақда 15min портали хабар бермоқда. 

Кейинроқ маълум бўлишича, 5 ўриндиқли автомобилда 12 нафар вьетнамлик ноқонуний муҳожир бўлган. Улардан 4 нафари бола бўлган. Муҳожирлар Литва миграция хизматига кейинги тафтиш учун топширилган.