Россиянинг мобиль алоқа оператори «МегаФон» дунёда биринчилардан бўлиб, мобиль интернет тезлиги борасида сониясига 1 гигабитни таъминлаб, рекорд ўрнатди. Бу кўрсаткичга Huawei ускунаси ва Qualcomm Snapdragon X16 LTE модеми базасидаги абонентлик қурилмаси прототипи ёрдамида эришган. У, Петербург халқаро иқтисодий форуми арафасидаги анжуманлар диорасида амалга оширилган. Энг энг юқори тезлик синови вақтида интернет тезлиги 1,24 Гбит/сни ташкил этди, деб хабар қилмоқда компания.

Айтиш жоизки, 5G тармоғи мобиль алоқасини янада арзонлаштиради: мижозлар кам пул эвазига кўпроқ хизматга эга бўлишади. Шу боис, компания Россияда биринчи бўлиб 5G тармоғини ривожлантиришни режалаштирмоқда.
 
Huawei компаниясининг Carrier Business Group президенти Сюй Сюемин (Xu Xueming)нинг ишонч билдиришича, «МегаФон» Huawei ускуналарини танлаб хато қилмаган. 

Синов учун тақдим этилган Huawei DBS3900 база станцияларининг қурилмалари, AAU3961 чидамли антенна блоклари, сигналларни қайта ишлаш платалари ва дастурий таъминотлардан тижорат мақсадларида фойдаланиш мумкин. 

Qualcomm компаниясининг шарқий Европада бизнесни ривожлантириш бўйича вице-президенти Юлия Клебанованинг ишонч билдиришича, ушбу тезлик намойиши симли ва симсиз интернет ўртасидаги фарқни йўққа чиқарган.