Мексикалик медиамагнат ва миллиардер Карлос Слим мактаб ўқувчилари таълим материалларидан фойдалана олишлари учун уларга тутилган смартфонлар йиғиш дастурини йўлга қўйди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Дунёдаги энг йирик уяли алоқа операторларидан бирининг эгаси бўлган Слим унинг América Móvil холдинги барча ёшдагилар учун ўқув курслари сайтларига симсиз алоқани бепул тақдим қилишини айтди.

Компания 1-2 йил тутилган, яхши ҳолатдаги смартфонлари 500 песогача (26 доллар) сотиб олади. Магнат давлат мактабларига ёрдам бериш учун иккиламчи смартфонлар бозорини яратишни исташини айтди.  

Слим унинг Мексикадаги рақобатчилари, жумладан Испаниянинг Telefonica ва АҚШнинг AT&T компаниялари ундан ўрнак олиб, ўқув материалларига эркин киришни тақдим қилишларига умид билдирди.

Карлос Слим айни вақтда Forbes’нинг миллиардерлар рўйхатида 4-ўринни эгалламоқда. Миллиардер маблағларининг бир қисмини хайр-саҳоват ишларига йўналтиради.