Нигер шимолидаги чўлда 34 муҳожир, жумладан 20 нафар боланинг жасади аниқланди, деб хабар бермоқда маҳаллий телевидениега иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги.

Ҳукумат маълумотларига кўра, одамларни чўлда уларни олиб кетаётган контрабандачи ташлаб кетган. Бу ҳудуд орқали қочқинларни Ливия ва Европа томонга олиб борувчи йўл ўтади.

Ҳалок бўлганларнинг миллати ҳақида маълумот берилмаган, улардан камида икки нафари қўшни Нигерия фуқароси эканлиги айтилган.