Хитойнинг биринчи миллий йўловчи самолёти C919 2016 йилнинг иккинчи ярмида синов парвозларини бошлайди, деб ёзмоқда "Цзинцзи цанькао бао" иқтисодий нашри. 

C919 — Хитойнинг биринчи магистрал ҳаво лайнери бўлиб, арзон таснифидаги 158 йўловчи билан 4075 километрга парвоз қила оладиган илк лойиҳасидир. 

Уни COMAC (Commercial Aircraft Corporation of China - Хитой тижорат авиасозлик корпорацияси) компанияси ғарб бутловчи қисмлари ишлаб чиқарувчиларини кенг жалб этган ҳолда амалга оширмоқда. Хабар қилинганидек, COMAC 21та турли ташкилотдан 517 дона самолётга буюртма олган. 

Хабарларга кўра, самолётнинг техник синовлари 2017 йил якунланиб, шундан сўнг у расман фойдаланишга топширилади.