Facebook раҳбари Марк Цукерберг Facebook Live орқали қилган трансляциясида рептилоид (калтакесаксимон) эмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда Gizmodo хабар бермоқда.

Трансляция вақтида ўтган савол-жавоб вақтида фойдаланувчилардан бири Цукерберг ва бошқа миллиардерлар одамларга ўхшаб кетувчи улкан калтакесакларни эслатиб юбориши маъносида савол берган. Трансляция вақтида гувоҳ бўлганларнинг сўзларига кўра, бу саволдан сўнг Цукерберг қаттиқ асабийлашган.

“Хўшш... Мен, мен “йўқ”, дейишга мажбурман. Мен калтакесак эмасман”, - деб жавоб қайтарган Цукерберг.

У томонидан тақдим этилган трансляцияни 6 млн га яқин киши кузатиб борган. У тўрт соат давомида ўнлаб саволларга жавоб қайтарган ва комик Жерри Сайнфелд билан мулоқот қилган.