Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида дунёдаги энг йирик «Арктика» музёрар кемаси сувга туширилди. У, 2017 йил сўнггида «Росатомфлот» таркибига кириши мумкин. Ўтган ҳафтада, «Илья Муромец» музёрар кемаси ҳам сувга туширилган эди. Бу кема, охирги 40 йилда биринчи марта Россия ҳарбий денгиз кучлари таркибига кирган биринчи музёрар кемасидир. 

Дунёдаги энг қудратли ва энг йирик ҳисобланган «Арктика» кемаси Болтиқ денгизидаги заводда сувга туширилган, деб хабар қилмоқда ТАСС агентлиги.

"Ушбу кема Россия учун муҳим бўлган Арктика минтақасида йилбўйи навигация ишларини олиб бориш баробарида давлатнинг мудофаа қобилиятини ҳам кучайтиришга хизмат қилади", - деган "Росатом" раҳбари Сергей Кириенко. 

«Арктика» музёрари қурилиши Болтиқ денгизидаги кемасозлик заводида 2013 йили бошланган эди. Унинг реактори, кемага ярим йил мобайнида портга кирмасликка имкон беради. Кема узунлиги 173,3 метр, эни — 34 метр бўлиб, сув сиғими 33,5 минг тоннани ташкил этади. «Арктика» экипажи 75 кишидан иборат бўлади.

Бундан ташқари, Россия музёрар флотини янгилаш дастури доирасида яна иккита — «Сибирь» ва «Урал» музёрар кемалари қурилмоқда. Уларни топшириш муддати 2019 ва 2020 йилларга мўлжалланган.