16 июнь куни Шанхайда Хитойнинг материк ҳудудидаги биринчи Диснейленд очилди. 

Расмий очилиш маросими маҳаллий вақт билан соат 12:00да бошланди. 28 мартдан бошлаб сотувга қўйилган очилиш маросими чипталари 20 дақиқада сотилган. Шунингдек, очилишдан кейинги илк икки ҳафтанинг чипталари ҳам сотиб бўлинган.

Хитойдаги ОАВнинг хабарларига кўра, 23 кунлик синов режими даврида хиёбонга 960 минг киши ташриф буюрган. Хиёбонга ҳар куни ташриф буюрадиганлар сони 15 миллионгача етиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. 

Бу Хитойнинг материк қисмида очилган биринчи Диснейленд хиёбони. ХХР таркибидаги Ҳонгконг махсус маъмурий ҳудудида ҳам битта Диснейленд бор.

Янги хиёбон Walt Disney компанияси учун олтинчиси ҳисобланади: Walt Disney хиёбонлари Ҳонгконгдан ташқари АҚШ (Калифорния ва Флорида), Франция (Париж) ва Япония (Токио)да хизмат кўрсатади. 

Шанхай Диснейленди "Кариб денгизи қароқчилари" фильми руҳида яратилганлиги билан бошқаларидан ажралиб туради. Бундан ташқари, зиёратчиларга "Юлдузлар жанги", Marvel комикслари мотивида бунёд этилган аттракционлар ҳам таклиф қилинади.