Олий Рада депутати Надежда Савченко Мудофаа ва миллий хавфсизлик масалаларига бағишланган йиғилиш вақтида пинакка кетди. Бу ҳолат тасвири YouTube порталига жойлаштирилган.

Савченконинг ишга қайтиши учун унинг ёнида ўтирган «Народный фронт» фракцияси депутати Андрей Тетерук ёрдам беради. У столдаги идишдан стаканга сув қуйиб ҳамкасбига узатган.