АҚШ Демократик партиясидан сенатор Крис Мерфи 14 соат 50 дақиқа мобайнида АҚШ Конгресси Сенатида терроризмга алоқаси борликда гумон қилинган шахсларга ўқотар қурол сотишни тақиқлаш тўғрисида қонунни қабул қилиш зарурлигини таъкидлаб, маъруза қилди, деб хабар бермоқда Associated Press агентлиги. 

«Мен фахр билан айтишим мумкинки, 14 соатдан кўпроқ вақт мобайнида қилинган муҳокамалар самараси ўлароқ, биз террорчилар учун яна бир имкониятни йўқ қилмоқдамиз ва қурол сотиб олишда қўшимча текширувларни талаб қилиш бўйича қонун лойиҳасига овоз берамиз», —деган Мерфи Твиттердаги саҳифасида. 

Мерфи минбарга чиқар экан, демократлар ва республикачилар ўқотар қуроллар савдосига оид қонун лойиҳаси бўйича бир келишувга эришмас экан, минбардан тушмаслигини айтган эди.