Бугун - 16 июнь куни Тошкентда ўн кеглили спорт боулинги бўйича Ўзбекистоннинг XIV кубоги старт олади. Унда ғолиб бўлган иштрокчилар Ўзбекистон номидан энг йирик халқаро турнир -Шанхайдаги QubicaAMF Жаҳон кубогида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

30 нафар боулингчи уч кун мобайнида беллашиб, улардан қайси бири шу йилнинг октябрь ойида Хитой сафарига муносиб эканини аниқлашади. Ўзбекистоннинг ушбу кубоги сўнгги йиллар ичида энг нуфузли спорт турига айланиб бораётгани билан ҳам диққатга сазовордир. Эркаклар орасида турнирнинг 16 нафар иштирокчиси пойтахтнинг топ-ўйинчилари қаторига киради, аёллар орасида эса олти нафари энг яхши ўйинчи ҳисобланади. 

Энг яхши боулингчиларни аниқлаш учун турнир уч босқичга бўлинди. 

Уч кун давом этадиган саралаш мусобақалари натижалари бўйича эркаклар орасида тўрт нафар, аёллар орасида икки нафар финалчи танлаб олинади.