Венесуэланинг Кумана шаҳрида дўконларни оммавий ўмариш содир этилгач, 400 нафардан ортиқ одам қўлга олинган. Бу ҳақда El Impulso хабар қилмоқда

Полиция савдо марказларидан турли маҳсулотлар олиб чиқаётганларни ҳибсга олган. Озиқ-овқат маҳсулотлари, дори воситалари, биринчи эҳтиёж моллари танқислиги оқибатида юзага келган ва тўрт кун давом этган оммавий тартибсизликда бир киши ҳалок бўлган ва 12 киши ярадор бўлганди. Ушбу воқеалардан кейин оммавий ҳибсга олиш бошланди.

Қўлга олинганлар орасида кўплаб вояга етмаганлар ҳам бор.