Жанубий Корея ҳарбий денгиз кучларининг 20та кемаси авиация кўмагида 3 кунлик ўқув машғулотларини бошлади. Машғулотлар КХДР билан тортишувли денгиз чегаралари яқинида бўлиб ўтмоқда, деб хабар қилган «Ренхап» агентлиги. Ундан кўзланган мақсад, шимолликлар томонидан эҳтимолий фитналарнинг олдини олишдир. 

1953 йил бир томонлама тартибда ўтказилган шимолий чегара чизиғини Пхеньян тан олмайди. Шу боис бу ҳудудда даврий равишда турли ҳодисалар, баъзан отишмалар ҳам юз бериб туради. 

Май ойи охирида Шимолий Корея ҳарбийлари, агар жануб кемалари можароли чегарани бузадиган бўлса, уларни ўққа тутишини билдирган эди. 

Ўшанда КХДР армияси бош штаби баёнотидан сўнг, шимолий кореяликларнинг балиқчи кема ва патруль қайиғи чегарани бузган, бунга жавобан жанубий корейс ҳарбийлари беш маротаба огоҳлантирувчи ўқ узган эди.