Alibaba Group Holding Ltd асосчиси ва директорлар кенгаши раиси Жек Ма G20 мамлакатларига мурожаат қилиб, тадбиркорлар учун «электрон» йўлни ташкил этиш таклифини билдирди. У Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида қилган чиқишида шундай фикрларни олға сурган. 

«Кичик бизнесни ривожлантирадиган платформа яратиш зарур. У ўзига хос «электрон» йўл бўлиб, барча электрон тугунларнинг чорраҳаси бўлиши керак. Яъни бутун дунёдаги кичик бизнес учун логистика, молиялаш, божхона хизматлари соҳаларидаги эркин савдо ҳудудидир», — деган Жек Ма.

У, шунингдек, транспорт марказлари каби рақамли марказларни ташкил этиш имкониятини кўраётганини айтар экан, хусусан, Россияда шу каби тармоқ ташкил этилиши уни «Осиё ва Европани ўзаро боғлайдиган кўприкка айлантиришини» таъкидлади.