Ўзбекистон президентининг 2009 йил 3 августдаги “Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Жиззах вилоятида 2009-2015 йилларда намунавий лойиҳалар асосида 2 минг 982 уй-жой қурилиб, фойдаланишга топширилди. Жорий йилда яна 741 оила ана шундай уйларга кўчиб ўтади. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда.

2010 йилда “Ипак йўли” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида намунавий лойиҳалар асосида 15 уй қурилган эди. Кейинги беш йилда Ғалаба, Пахтазор, Мирзадала массивларида 126 уй қурилиб, фойдаланишга топширилди. Жорий йилда Ғалаба массивида яна 20 уйни ўз эгаларига топшириш учун иш қизғин бораётир.