Саудия шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмоннинг АҚШга сафари чоғида Америка ҳукумати иқтисодий ислоҳотлар ўтказишда Ар-Риёднинг муҳим ҳамкори бўлишга интилаётгани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги Оқ уй баёнотига таянган ҳолда хабар қилмоқда. 

«АҚШ ҳукумати Саудия Арабистонининг иқтисодий ислоҳотларга содиқлигини олқишлаб, подшоҳликнинг йирик иқтисодий исҳолотлар дастурини ҳаётга татбиқ этишда муҳим ҳамкори бўлишга интилаётганини қайд этган», — дейилади Оқ уй хабарида. 

Хабарларга кўра, Муҳаммад бин Салмон президент Барак Обама қошидаги Миллий иқтисодий кенгаш вакиллари билан учрашган. Ўзаро мулоқот чоғида, АҚШ молия вазири Жек Лью, энергетика вазири Эрнест Монис ва савдо вазири Пенни Прицкер ҳам қатнашган. Муҳаммад бин Салмон улар билан Саудия Арабистони иқтисодиётини 2030 йилгача диверсификация қилиш режаларини муҳокама қилган.