АҚШда давом этаётган Америка Кубоги-2016 турнирида дастлабки ярим финалчи жамоа номи аниқ бўлди. Мезбонлар термаси чорак финалда Эквадорга қарши баҳс олиб бориб, қийин кечган ўйинда ғалабага эга бўлди. 

Мезбонлар биринчи бўлим ўрталарида тажрибали Демпсининг голи эвазига ҳисобни очишди. Иккинчи бўлим бошида ҳар иккала жамоадан бир нафардан футболчига қизил карточка кўрсатилди. 

65-дақиқада Зардеснинг голи эвазига АҚШликлар ҳисобдаги фарқни иккитага оширишди. Ўйин тугашига 16 дақиқа қолганида Арройо битта жавоб тўпини киритди. Аммо эквадорликлар ҳисобни тенглаштириш имкониятини топа олмадилар.

Шу тариқа АҚШ терма жамоаси 1995 йилдан бери илк марта Америка кубоги ярим финалига чиқди. Клинсманн шогирдлари финал йўлланмаси учун Аргентина-Венесуэла жуфтлиги ғолибига қарши майдонга чиқишади. 

АҚШ - Эквадор 2:1 (1:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 22 Демпси, 2:0 – 65 Зардес, 2:1 – 74 Арройо.
США – Гьюзан, Брукс, Кэмерон, Безлер, Джонсон, Джонс, Брэдли, Бедойя (Зуси, 81), Демпси (Беккерман, 74), Вуд, Зардес (Бирнбаум, 90).
Эквадор – Домингес, Мина, Айови, Паредес (Айови, 82), Эрасо, Груэсо (Рамирес, 72), Нобоа (Гайбор, 62), Арройо, Валенсия, Монтеро, Валенсия.
Огоҳлантиришлар: Валенсия (37), Вуд (53), Паредес (64), Бедойя (73), Гьюзан (84).
Четлатиш: Жонс (52), Валенсия (52).