Аргентина федерал полициясининг ходимлари JPMorgan банкининг собиқ вице-президенти қўлга олишди, унга нисбатан АҚШга экстрадация сўрови жўнатилган. Бу ҳақида РИА "Новости" хабар берди.

Агентликнинг маълумотига кўра, собиқ вице-президент банк мижозларига нисбатан товламачиликда гумон қилинмоқда. Йил давомида у JPMorgan'нинг вице-президенти лавозимида фаолият юритган, бу вақт давомида у  рухсатсиз катта суммали саккизта банк операциясини ўтказган бўлиши мумкин.

47 ёшли Эрнан Арбису 2008 йилда 5,4 миллион долларни ўзлаштирганликда гумон қилинмоқда. У 22 июнь куни АҚШга экстрадиция қилиниши керак эди.