Испаниянинг Моания шаҳридаги Posito ресторани камераси, мушкул вазиятда стаканни синдириб қўймаган официант қизнинг ажойиб реакциясини тасвирга олди. 

Идиш ювиш жиҳозига орқа билан турган официант қиз, қўлидан тушиб кетган стаканни эпчиллик қилиб, оёқ учи билан раковинага йўналтира олган. 

Видеога қолдирилган изоҳларда, баъзилар уни ҳазиллашиб, Криштиану Роналду ва Лионел Мессига ҳам қиёслашган.