17 июнь куни Бокуда "Формула-1" пойгаларининг 2016 йилги мавсуми жаҳон чемпионати саккизинчи босқичи дастури бошланади. Унга Озарбайжон пойтахтидаги шаҳар трассасида иккита эркин амалиёт билан старт берилади. 

Айтиш жоизки, айни вақтда "Мерседес" жамоасининг икки етакчиси Нико Росберг ва Льюис Хэмилтонлар учун Боку босқичи осон бўлмаслиги аниқ. 

Умуман, айтиш мумкинки, Боку трассаси чемпионат тақвимига биринчи марта киритилгани боис, барча пилотлар учун ўзига хос топишмоқдир. 

Бокудаги "Формула-1" трассаси, шаҳар четига ётқизилган бўлиб, унинг старт чизиғи Каспий денгизи соҳилидан бошланади. Трекда 20 та бурилиш мавжуд, 12таси чапга ва 8таси ўнг томон қайрилади. Унинг узунлиги 6 кмни ташкил этса-да, старт йўли 2,1 км лик тўғри йўлдан иборат. Шунга кўра, финишга яқинлашган пойгачилар соатига 340 км гача ҳаракатлана олишади. Шу билан бирга, у қаторасига 8та 90 даражали бурилишларга эгалиги билан ҳам ажралиб туради.