Бугун, 17 июнь куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги Спутник даҳасидаги собиқ Усмон Носир номли истироҳат боғи янги Green Park номи билан иш бошлайди.

UZ24 хабарига кўра, бу йил боғнинг Европада ишлаб чиқарилган 16 та янги аттракцион ўрнатилган 4 гектардан ошиқ майдондан иборат қисми очилади.

Аттракционлардан фойдаланиш нархлари 1000 сўмдан 4000 сўмгача этиб белгиланган.

Боғнинг сунъий ҳавза жойлашган қисми ободонлаштириш ишлари давом эттирилаётгани сабабли ҳозирча келувчиларни қабул қилмайди. 

Аттракционлар Европадан келтирилган. 

Аввалроқ Green Park истироҳат боғи 10 июньда иш бошлаши режалаштирилгани хабар қилинган эди, лекин айрим сабабларга кўра унинг очилиши бироз кечикди.