16 июнь куни АҚШнинг Ҳоустон шаҳрида 3 ёшли болакай автомобиль ичига қамалиб қолиши оқибатида ҳаётдан кўз юмди. Гап шундаки, болакай уйи яқинида турган машинанинг ёпилмаган олд эшигидан кириб, орқа ўриндиғига ўйинчоғини олиш учун ўтган. 

Аммо орқа эшикдаги ҳимоя қулфи сабаб, у эшикни очолмаган, деб маълум қилган Ҳоустон полиция департаменти матбуот котиби. 

Шу куни Ҳоустонда ҳаво ҳарорати жуда иссиқ бўлиб, 35 даражадан ошиқроқ бўлган. Оила аъзолари, болакайни охирги маротаба кўрганларидан 30-45 дақиқалар ўтиб, машинанинг ортида юрак ҳуружи билан курашиб ётган ҳолатда топишган. Оила аъзоси унга биринчи ёрдам кўрсатишга, сунъий нафас олдиришга ҳаракат қилган. Зудлик билан қутқарув хизматига қўнғироқ қилинган. 

Аммо болакай Lyndon B. Johnson шифохонасига олиб борилганига қарамай, ўша ерда унинг жони узилган. 

Шунга кўра, шаҳар полиция маҳкамаси, иссиқ кунларда машина эшигини ёпишда диққатли бўлиш ҳамда фарзандларни қаровсиз қолдирмасликни тавсия қилмоқда. Текширув ишлари давом этаяпти.