Facebook фойдаланувчилари ижтимоий тармоқ ишида носозлик юз берганини маълум қилишди. Фойдаланувчиларнинг бир қисмида дастурнинг десктоп версиясида хабарларни ўқиб бўлмаган.

DownDetector сайти маълумотларига кўра, носозлик Тошкент  вақти билан 16 июнь соат 23.00да қайд қилинган. Кўпчилик фойдаланувчилар (41 фоиз) бутун сайт билан ишлашда қийинчиликларга дуч келганлар. Яна шунча одам ижтимоий тармоқдаги аккаунтларига кира олмаётганларидан шикоят қилганлар. 

Фойдаланувчилар шикоятлари қайд этилган харитага кўра, муаммолар АҚШ ва Европа давлатларида, шу жумладан Россияда вужудга келган. Баъзи фойдаланувчилар ижтимоий тармоқнинг Messenger дастури тўхташлар билан ишлаётганини таъкидлашган.