Хорватия парламенти кўпчилик овоз билан мамлакат бош вазири Тихомир Орешковичнинг ўз лавозимидан четлатилиши учун овоз берди, деб хабар бермоқда Ассошиэйтед Пресс ахборот агентлиги.

151 нафар парламентарийдан 125 нафари бош вазирнинг истеьфосига овоз берди, 15 киши қарши чиқди, 2 киши бетараф қолди.

Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, шу муносабат билан мамлакатда муддатдан аввалги сайловлар ўтказиш эҳтимоли ошмоқда.

15 июнда "манфаатлар ихтилофи"да айбланган, Хорватиянинг биринчи бош вазир ўринбосари Томислав Карамарко истеъфога кетганди.