16 июнь куни ЎзМТРКнинг «Тошкент», «Ўзбекистон», «Ёшлар» ва бошқа телеканаллар орқали Ўзбекистонда молиявий пирамида ташкил этгани учун ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинган Аҳмаджон Турсунбоев ҳақидаги кўрсатувлар намойиш қилинди. Интернетда «Тошкент» телеканали орқали эфирга узатилган кўрсатув видеоёзуви пайдо бўлди.

Тошкент вилоятининг Чиноз туманидаги «Чиноз ҳалол чорва» ва «Чиноз Авто Хамкор» корхоналари таъсисчиси ҳисобланган Аҳмаджон Турсунбоев 4-5 йилдан буён икки баробар қилиб қайтариш ваъдаси билан аҳолидан жуда катта миқдордаги омонат маблағларни миллий ва хорижий валютада қабул қилиш билан ноқонуний равишда шуғулланиб келгани учун қўлга олинди.

Турсунбоев ва унинг яқин қариндошлари уйларида, шунингдек, унга тегишли компанияларда ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида далилий ашё сифатида 13,139 млрд сўм ва 7,9 млн АҚШ доллари олиб қўйилди. Айни пайтда тергов ишлари олиб борилмоқда.