Петербург халқаро иқтисодий форумида иштирок этаётган Италия ҳукумати раҳбари Маттео Ренци аввалдан тайёрланган маърузасидан воз кечишга қарор қилган. У, Россия президенти Владимир Путин ва Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоевнинг чиқишидан сўнг, шундай тўхтамга келган. 

«Ҳамкасбларимнинг чиқишлари сабаб, аввалдан тайёрлаб қўйган маърузамдан воз кечишга қарор қилдим. Мен ҳайрон ва қойил қолдим», — деган Италия бош вазири ўз нутқининг кириш қисмида.