Қирғизистон ички ишлар вазири, милиция генерал-майори Қашқар Жунушалиев, «Қирғизистон Республикаси ички ишлар ходимларининг мамлакат фуқароларига хушмуомала ва эътиборли бўлиши тўғрисида»ги буйруқни имзолади, деб хабар қилмоқда Киртаг агентлиги, вазирлик матбуот хизматига таянган ҳолда. 

Мазкур буйруқ, барча шахсий таркибга эълон қилинади. Унинг ижросини назорат қилиш, мамлакат ички ишлар органлари раҳбарияти зиммасига юкланган. 

«Ички ишлар ходими, фуқаролар билан мулоқот қилишда одоб, сезгирлик ва айниқса, судгача бўлган ишлар иштирокчилари, кексалар, болалар ва ногиронларга эътиборли бўлиши керак», –дейилади хабарда. 

Бундан ташқари, ҚР ИИВ ходими «тарбияли, юқори мулоқот маданияти ва ахлоқ соҳиби бўлиши баробарида фуқаролар ва ҳамкасбларининг ҳурмат-иззатини жойига қўйиши лозим».

Бошқа жиҳатдан, гумондорлар ва айбланувчиларга нисбатан ўта жиддий бўлиш ўрнига, «жиноят содир этиб қўйганларнинг ҳуқуқларини ҳам ҳурмат қилиши керак бўлади».