Кремль маъмурияти бошлиғи Сергей Иванов Россия таълим соҳасининг асосий муаммоларидан бири олий таълим муассасаларининг ҳаддан зиёд кўплиги ҳақидаги фикрни бирлдирди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.   

"Мен ҳанузгача олий таълимда жуда кўп муаммолар борлигини кўрмоқдаман. Сизга очиқчасига айтишим мумкин, фикримча, Россияда жуда кўп ОТМлар мавжуд", деб айтди Иванов Петербург университети Олий менежмент мактаби талабалари билан учрашувда.   

Иванов 94 фоиз талабалар Россияда олий таълим олишларини эслатиб ўтди ва бу яхши эканлигига шубҳа билдирди. 

"Ким буни яхши деб айтди? Мен, бунга шубҳа қиламан. Мен таълим қандай сифатдалигини ҳали айтаётганим йўқ", деб айтди Иванов.

Унинг айтишича, "шунчаки диплом бериш учун мавжуд бўлган" ОТМлар ҳам талайгина.