Россиянинг собиқ молия вазири Алексей Кудрин Сбербанк томонидан уюштирилган «Нефтдан сўнгги ҳаёт» номли амалий нонуштаси вақтида миллий валютанинг девальвацияси хусусида кескин фикрларини билдирган. 

"Миллий валютанинг икки барабордан кўпроққа қулаши— иқтисодий ҳокимият учун шармандалик ҳисобланади. Бу эса, биз экспорт ва бизнес учун барқарор шароит яратиб бера олмаётганимизни англатади", -деган Алексей Кудрин.

Кудрин шунингдек, молия вазири Антон Силуановнинг янги бюджет қоидасини жорий қилиш таклифини маъқуллашини билдирган. 

Ўз навбатида, Иқтисодий тараққиёт вазири Алексей Улюкаев фикрича, Россияга бюджет қоидаси эмас, балки тўғри бюджет керак.