Россия собиқ молия вазири Алексей Кудрин агар Россия ўтган йилларда нефть-газдан олинадиган даромадлардан боғлиқликни камайтирганда рублнинг қулашига йўл қўймаслик мумкин эди, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар берди. Кудрин Россиянинг иқтисодий блокининг нефть сотишдан Россиядан кўра кўпроқ даромад оладиган Саудия Арабистони ва Норвегиядаги ҳамкасбларидан ўрганишга чақирди.    

"Саудия Арабистони ва Норвегия тажрибаси бундан қутулиб қолиш мумкинлигини кўрсатди", деб айтди Кудрин.

Кудрин рублни эркин сузишга қўйиб юборган Россия банкини мақтади.

"Албатта бу шармандалик. Бироқ рублни қўйиб юбориш керак эди, Марказий банк ҳеч нарса қила олмасди. Сузувчи курс муқаррар эди", деб айтди Кудрин.

Аввалроқ Кудрин рублнинг қадрсизланишини шармандалик деб атаганди. "Миллий валютанинг 2 мартадан кўпроққа қадрсизланиши – бу иқтисодиёт учун жавоб берувчи ҳукумат учун шармандалик. Бу бизнес, экспорт учун барқарор шароитлар яратиб бера олмаслигимизни англатади", деб айтганди Кудрин.