Аргентиналик собиқ футболчи Диего Марадона "Интер" ҳужумчиси Мауро Иккарди ҳақида негатив фикр билдирди. Таъкидлаш жоиз, Иккарди дўсти футболчи Макси Лопеснинг хотинига уйланган.

"Икардини Олимпиадага чақиришадими? Билмадим, Икарди мен учун ўлган. Макси Лопес билан қилган иши одам қиладиган ҳаракат эмас. Сен дўстингни одам деб уйингга киритасан, меҳмон қиласан, у эса сенга бундай жавоб қилади. Азалий анъаналарни ҳурмат қилмайдиганлар мен учун ўлган",- дейди Марадона Меtro радиосига берган интервьюсида.

Манба: Tribuna.UZ