Нурсултон Назарбоев Қозоғистонда аёл кишининг давлат раҳбарлигига сайланиш имконияти хусусида берилган саволга ҳазил билан жавоб бериб,  «президент Путин барча саволларга аллақачон жавоб бериб бўлди», деган. 

Шундан сўнг, у «Нима учун сиз, Қозоғистонда аёл киши президент бўла олмайди, деб ҳисоблаяпсиз? Албатта, мумкин», — дея аниқлик киритган. 

Қозоғистон президенти, шунингдек, мамлакат парламентининг 30 фоизи аёл депутатлар эканини қайд этиб, ҳукумат таркибининг ҳам шунча фоизи аёл вазирлардан иборат эканини айтган.